Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати уртасида уларнинг божхона маъмуриятлари орасида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (2001 йил 29 май)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида

уларнинг божхона маъмуриятлари орасида

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, божхона қонунларининг бузилиши улар давлатларининг ижтимоий, иқтисодий, фискал ва бошқа манфаатларига зиён етказишини тан олиб, божхона маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, ўқ-дорилар, ядровий материаллар, шунингдек маданий ва археологик бойликлар деб ҳисобланадиган предметларнинг ғайриқонуний айланишини ҳам ҳисоблаганда божхона қонунбузарликларини бартараф этиш, тергов қилиш ва олдини олиш мақсадларида янада самарали хатти-ҳаракатларга кўмаклашади, деб ишониб, БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўйича Конвенциясини инобатга олиб, шунингдек икки томонлама ўзаро кўмакни рағбатлантирувчи амалдаги тегишли халқаро конвенциялар ва Божхона ҳамкорлиги Кенгашининг йўриқларини эътиборга олиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида:

а) "божхона қонунлари" атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятлари амал қиладиган ҳуқуқий ва меъёрий актларнинг йиғиндисини ҳамда олиб кириш, олиб чиқиш ва товарлар транзити, тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш чораларини ҳам ҳисоблаганда, уларнинг ҳар қандай божхона режимига солинишини билдиради;

b) "божхона маъмурияти" атамаси Ўзбекистон Республикасида - Давлат божхона қўмитасини; Греция Республикасида - Молия вазирлиги Бош божхона ва акциз директоратини билдиради;

c) "божхона ҳуқуқбузарлиги" атамаси божхона қонунларини исталган тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади;

d) "божхона божлари ва солиқлари" атамаси товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга

...