Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2006 й. ПҚ-382-сон "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.06.2006 й.
N ПҚ-382
ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ
УЮШМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ
ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН
ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг умумий ходимлари чекланган сони 52 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 44 нафар бўлган ижроия аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси бир ой муддатда Уюшманинг ижроия аппарати ходимлари штат сонини ушбу қарор билан тасдиқланган тузилмага мувофиқлаштирсин, уни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин";
б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилди.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 229-модда.