Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.1998 й. 153-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо корхоналари ва ташкилотларига солиқ солишдаги айрим ўзгаришлар тўғрисида" 1994 йил 16 мартдаги 138-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1998 й., 4-сон, 14-модда