Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1998 й. 97-сон "Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
N 97
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ
ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ДАВЛАТ
СИНОВЛАРИДАН ЎТКАЗИШ СИФАТИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва хориждан келтирилаётган тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини давлат, сертификация, мослаштириш синовларидан ва бошқа хил синовлардан ўтказиш сифатини тубдан яхшилаш, қишлоқ хўжалигининг техника билан жиҳозланганлик даражасини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш ва ҳосилини йиғиштириш бўйича барча технологик жараёнларни бажаришда машина-трактор паркининг пухта ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон машина синаш станцияси (ЎзМСС) "Ўзагромашсервис" уюшмаси таркибидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази (ЎзҚТТДМ)га айлантирилсин.
республикада янгидан яратилаётган тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарининг, шунингдек хориждан келтирилаётганларининг барча намуналари, уларни республика қишлоқ хўжалигида ишлатишнинг ишончлилигини ва самарадорлигини текшириб кўриш мақсадида, Ўзбекистон давлат марказида мажбурий тартибда давлат синовларидан ўтказилади. Бунда хориждан келтириладиган техника, қоидага кўра, танлов асосида синовдан ўтказилади;
Ўзбекистон давлат марказида тайёрланган синовлар натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 февралдаги 44-ф-сон фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида техника сиёсатини амалга ошириш Кенгаши кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
қишлоқ хўжалиги техникасини серияли ишлаб чиқарадиган машинасозлик корхоналари уларни назорат синовларига мунтазам тақдим этишга мажбурдирлар.
5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази Уставини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
қишлоқ хўжалиги техникасини давлат синовидан ўтказишнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йил 7 апрелда тасдиқланган тартибини қайта кўриб чиқсин ва уни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига келишиб олиш учун тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, сериялаб ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг текширишлар далолатномалари бўйича такрорий синовдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон давлат марказида жойлашган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш тарихи музейининг, шунингдек энг янги қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасининг фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов