Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
06.07.2006 й.
N ПФ-3767
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармон ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2006 йил 6 июлдаги
ПФ-3767-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи ҳужжатларига киритиладиган
ЎЗГАРТИШЛАР
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ-3680-сонли Фармони иловасининг 22-бандидаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли қарори 5-иловасининг 28-бандидаги "Тадбиркор" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 246-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 374-модда