Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битим (1996 йил 6 июнь, ЎзР ВМнинг 1996 йил 13 декабрдаги 443-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Руминия Ҳукумати ўртасида инвестицияларни

ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати,

иккала давлатнинг ўзаро манфаатлари учун иқтисодий кооперациялаштиришга кўмаклашишни истаган ҳолда,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратиш ва уларни қувватлаш мақсадида,

ҳар иккала давлатнинг иқтисодий равнақини юксалтириш мақсадида чет эл инвестицияларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестор" атамаси ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон давлатларига нисбатан қуйидагиларга тааллуқлидир:

а) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ равишда тузилган ва ўзи иқтисодий фаолият кўрсатаётган ана шу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган юридик шахслар, шу жумладан, компаниялар, корпорациялар, ишчан жамиятлар, бошқа ташкилотлар ва бирлашмалар;

б) жисмоний шахслар:

- Ўзбекистон Республикасига дахлдор - ўз қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролари ҳисобланувчи жисмоний шахслар ёхуд фуқароликка эга бўлмаган шахслар мақомини олганлар;

- Руминияга дахлдор - ўз қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролари ҳисобланувчи жисмоний шахслар.


2. "Инвестиция" атамаси инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай ҳуқуқларни, айниқса қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:

- мол-мулк ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ипотекалар, кафолатлар, гаров сингари бошқа мулкий ҳуқуқлар;

- акциялар, пай бадаллари ёки компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;

- талабнома ҳуқуқи ёки хизмат кўрсатиш бўйича иқтисодий қийматга эга бўлган бошқа ҳуқуқ

...