Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2001 й. 32-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.01.2001 й.
N 32
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий агротехнологияларни ҳамда ер ва сувдан фойдаланишнинг янги тизимларини жорий этиш, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқарув органларининг ролини ва масъулиятини ошириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 443-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатига 9-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг:
Ўзбекистон Ветеринария санитарияси ва акаралогия илмий-тадқиқот институтини Марказ ихтиёрига бериш;
илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳудудий бўлинмаларини (филиаллар, тажриба станциялари, таянч пунктлар, тажриба хўжаликлари ва бошқалар) Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган бўлинмалар селекция, технология ва агротехника тадқиқотларини ўтказиш учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади, юридик жиҳатдан мустақил ҳисобланади ҳамда илмий-методик ишлар юзасидан бўлимларга ҳисобот беради.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улардан бири Сув хўжалиги Бош бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади.
Белгилансинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади, Сув хўжалиги Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари эса ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатилиши даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг таркиби 15 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарурат бўлганда марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг штатдаги сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари вилоятлар ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва Сув хўжалиги департаменти тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни жойларга етказсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари билан биргаликда уларнинг тузилмаларини мазкур қарорга мувофиқлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 1а, 5а, 6, 8, 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2001 йил 17 январдаги
32-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши, 8 ва 18-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари” ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари” ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” 1999 йил 4 майдаги 215-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур қарорга 3-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 2000йил 20 мартдаги 98-сон қарорига 1-иловага қўшимчалар киритиш ҳақида” 2000 йил 16майдаги 191-сон қарори.
"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 1-2-сон.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 1, 2-модда.