Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1997 й. 157-сон "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.03.1997 й.
N 157
МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ХАМДЎСТЛИГИ
МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН КЎП ТОМОНЛАМА
ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА
ҲУКУМАТЛАРАРО ҚЎШМА КОМИССИЯЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон Республикаси билан ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги халқаро шартномаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмининг раислари вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, банклар ва бошқа муассасаларнинг раҳбарлари мазкур Намунавий низомни амал қилиш ва бажариш учун қабул қилсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов