Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.1997 й. 233-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
N 233
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдорларини ошириш тўғрисида" 1997 йил 6 майдаги ПФ-1755-сон Фармонни бажариш юзасидан ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш ва ишларнинг пировард натижалари учун масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1997 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич (нулинчи) разряднинг ойига 750 сўм миқдоридаги тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 июлдаги 262-сон қарори 1997 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 8 майдаги
233-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг разряди |
Тариф коэффициенти |
0 |
1 |
1 |
1.74 |
2 |
1.915 |
3 |
2.107 |
4 |
2.316 |
5 |
2.539 |
6 |
2.769 |
7 |
3.012 |
8 |
3.26 |
9 |
3.512 |
10 |
3.768 |
11 |
4.029 |
12 |
4.297 |
13 |
4.569 |
14 |
4.845 |
15 |
5125 |
16 |
5.409 |
17 |
5.679 |
18 |
5.989 |
19 |
6.285 |
20 |
6.585 |
21 |
6.889 |
22 |
7.198 |