Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 258-сон "Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.05.1997 й.
N 258
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНЛАРИ,
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ НИШОНАЛАРИ
ВА ТЕХНОГЕН ҲОСИЛАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ
КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси кадастрлари ягона тизимининг амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ёқилғи саноати ва энергетика комплексига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 5, 19-модда.