Халқ таълими вазирлигининг 17-сон, Молия вазирлигининг 63-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2-сон, Ахборот агентлигининг 1-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.06.2006 й. Қарори (АВ томонидан 24.07.2006 й. 1603-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.07.2006 й.
N 1603
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.06.2006 й. N 17
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.06.2006 й. N 63
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.06.2006 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ 30.06.2006 й. N 1 |
ҚАРОРИ
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва
ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 3 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли "Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 7-бандининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова* қилинаётган Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Халқ таълими вазири
|
Т. Жўраев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Маданият ва спорт ишлари вазири
|
А. Азизхўжаев |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот Агентлиги директори |
Б. Алимов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 301-модда.