Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.1997 й. 322-сон "Индонезия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.06.1997 й.
N 322
ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 23 июндаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жакарта шаҳрида Индонезия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1997 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1997 йил учун Элчихона ходимлари сони 6 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 4 киши - дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши - маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 25 июндаги
322-сон қарорига
1-ИЛОВА
Индонезия Республикасидаги (Жакарта шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Ходимларнинг маоши элчининг маоши (1700)га нисбатан фоизларда |
Ойлик маош |
1997 йил учун иш ҳақи фонди |
Дипломатик таркиб: |
|||||
1. |
Элчи |
1 |
100% |
1700 |
20400 |
2. |
Маслаҳатчи |
1 |
85% |
1445 |
17340 |
3. |
Биринчи котиб |
1 |
75% |
1275 |
15300 |
4. |
Иккинчи котиб |
1 |
70% |
1190 |
14280 |
Жами: Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
4 |
5610 |
67320 |
||
1. |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
2. |
Хўжалик мудири, айни пайтда кассир |
1 |
50% |
850 |
10200 |
3. |
Ходимларнинг оила аъзоларидан ёки жойнинг ўзида ёлланадиган ходимлар: ҳайдовчи-механик, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) |
1500 |
1800 |
||
Жами: |
2 |
3455 |
41460 |
||
Ҳаммаси: |
6 |
9065 |
108780 |
1997 йил 25 июндаги
322-сон қарорига
2-ИЛОВА
Индонезия Республикасидаги (Жакарта шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг 1997 йил учун
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
Т/р |
Моддалар номи |
Харажатлар суммаси |
|
АҚШ доллари |
Сўм |
||
1. |
Иш ҳақи фонди |
108780 |
|
2. |
Тиббий суғурта ёки шошилинч тиббий ёрдам (иш ҳақи фондининг 10 фоизи) |
10878 |
|
3. |
Моддий-хўжалик харажатлари, шу жумладан: а) Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни ижарага олиш б) Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни сақлаш харажатлари в) телефон, факс, телекс, электрон почта учун абонент ҳақи тўлаш харажатлари г) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари д) маълумотнома адабиёт сотиб олиш ва вақтли нашрларга обуна бўлиш е) ходимларнинг болаларини мактабда ўқитиш - бир йилга 2000 доллар X 14 бола |
446700 372000 16560 20140 6000 4000 28000 |
|
4. |
Автотранспорт сотиб олиш ва ундан фойдаланиш харажатлари шу жумладан: а) сотиб олиш б) фойдаланиш |
101064 88000 13064 |
|
5. |
Асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш шу жумладан: а) Элчихона учун б) қароргоҳ учун в) уй-жойлар учун |
71540 34320 21520 15700 |
|
6. |
Хавфсизликни таъминлаш ва элчихона ҳамда қароргоҳ биноларининг муҳандислик ҳимояси |
5000 |
|
7. |
Хизмат сафарлари харажатлари |
56409 14800* |
350 |
8. |
Вакиллик харажатлари |
23606 |
|
9. |
Сувенирлар харид қилиш |
500000 |
|
10. |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
20000 |
|
Жами: |
823977 АҚШ доллари 14800 АҚШ доллари* |
520350 сўм |
Эслатма: (*) - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада ажратилади.