Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1997 й. 558-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
23.12.1997 й.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА
ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА
ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси (1, 2*-иловалар) тасдиқлансин.
2. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялар 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига юклансин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3 ой муддатда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов