Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2006 й. ПҚ-456-сон "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
29.08.2006 й.
N ПҚ-456
ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ВА УНИНГ УЧУН
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Пахта толасини ишлаб чиқариш ва сотишда бозор тамойиллари ҳамда механизмларини кенг жорий қилиш, республика пахта толаси бозорида рақобат муҳитини яратиш, пахта толаси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишнинг жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган шаклларини жорий этиш мақсадида:
1. Белгилансинки, ҳар йилги тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларига мувофиқ пахта толасини экспортга ва республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарига (кейинги ўринларда - республика корхоналари) сотиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.
Республиканинг алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга тармоқлари корхоналарига пахта толаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари (ҲАБ) билан тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида сотилиши мумкин.
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ:
пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика корхоналарига бериш фақат ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан амалга оширилади;
пахта толасини хорижий ва хорижий истеъмолчилар ва республика корхоналари томонидан сифати ва массаси бўйича узил-кесил қабул қилиб олиш ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида амалга оширилади;
республика корхоналари томонидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилиши мумкин эмас.
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек Пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида республика корхоналарига сотиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек Ҳисоб-китоблар схемаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишда юқорида кўрсатилган низомларда белгиланган тамойиллар, механизм ва талабларга қатъий риоя этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан мазкур қарорнинг сўзсиз бажарилиши устидан назорат ўрнатсин. Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишда белгиланган тартибни бузган айбдор мансабдор шахсларни қонунда назарда тутилган жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка тортсин.
5. Пахта толасини сотувчи ташқи савдо компаниялари учун комиссионерлар сифатида солиқ тўлаш ҳамда Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда терминалларда бир йўла сақланадиган пахта толаси ҳажмларини 5-иловага мувофиқ 400 минг тоннагача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги терминаллар раҳбарлари лавозимларига кадрларнинг самарали танланишини, уларнинг ҳар йили аттестациядан ўтказилишини ва мақбул равишда алмаштириб турилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК пахта тозалаш саноати корхоналарида, минтақавий пахта терминалларида, шунингдек пахта толасини темирйўл орқали ташишда ёнғин хавфсизлиги ҳолати устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
8. 6-иловага мувофиқ айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2006 йил 29 августдаги
ПҚ-456-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ташқи савдо компаниялари билан "Пахтасаноат"
ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида
пахта толаси учун ҳисоб-китоблар
СХЕМАСИ
Хорижий харидорлар ва республика корхоналари |
Ташқи савдо компаниялари |
|
Кредит манбалари, ташқи савдо компанияларига хизмат кўрсатувчи банклар |
||||||||||||||||||||||||||
2 |
|
3 |
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
4 |
||||||||||||||||||||||||||||
10 |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
Ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
1 |
8 |
15 |
|
5 |
12 |
|||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси |
|
7 |
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк 6 |
|||||||||||||||||||||||||
|
|
11 |
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
13 |
|||||||||||||||||||||||||||
9 |
|
14 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Пахта тозалаш заводлари |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Схемага тушунтиришлар
1. Ташқи савдо компаниялари ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси етказиб бериш юзасидан, ҳажмларни, типларни, навларни ва юклаб жўнатиш муддатларини кўрсатган ҳолда шартнома тузадилар.
2. Ташқи савдо компанияси хорижий харидор ёки республика корхоналари билан пахта толасини сотиб олиш юзасидан контракт тузади.
3. Ташқи савдо компанияси унга хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банк) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган бўлинадиган аккредитив очиш учун ариза беради.
4. Келгуси ойнинг ўн кунида харид қилиш мўлжалланаётган пахта толаси ҳажми доирасидаги маблағлар суммаси ташқи савдо компанияси томонидан аккредитив ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк) "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкни "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
6. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк (сотувчи банки) ўз мижози - "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси учун аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очади.
7. Сотувчи банки "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасини аккредитив учун алоҳида депозит ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
8. Ташқи савдо компанияси "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига тузилган шартномага мувофиқ пахта толасини юклаб жўнатиш тўғрисида билдиришнома юборади.
9. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта тозалаш заводларидан ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига пахта толасини юклаб жўнатади.
10. Ташқи савдо компанияси ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан контракт шартларига мувофиқ пахта толасини хорижий харидорга ёки республика корхоналарига юклаб жўнатади.
11. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейинги кунда хизмат кўрсатувчи банкка пахта толаси юклаб жўнатилганлигини ва аккредитивни очиш учун барча шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, аккредитив ҳисобига тўланган маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда, тақдим этади.
12. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги тасдиқланган тақдирда ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк)ка маблағларни ўтказиш юзасидан талабнома юборади. Кўрсатиб ўтилган талабномага мувофиқ эмитент банк маблағларни ўтказади.
13. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк алоҳида депозит ҳисоб рақамидан маблағларни етказиб берувчи - "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига аккредитивлар бўйича ўтказади.
14. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмларига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
15. Ташқи савдо компанияси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси қийматини ва аккредитивлардан тўланган суммаларни ҳар ойда ўзаро солиштириб чиқадилар.
Президентининг
2006 йил 29 августдаги
ПҚ-456-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Очиқ савдо биржаларида Ўзбекистон республика
товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали
сотиладиган пахта толаси учун республика корхоналари,
хорижий харидорлар ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик
бирлашмалари ўртасида ҳисоб-китоб қилиш
СХЕМАСИ
Пахта толасининг республика корхоналари, хорижий харидорлар |
|
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) (биржа савдолари) |
|
Оммавий ахборот воситалари |
|||||||||||||||||||||||||
|
3 |
|
3 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
4 |
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
5 |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
6 |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
8 |
|
1 |
2 |
6 |
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
5 |
|
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси |
|
||||||||||||||||||||||||||
Ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
7 |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Пахта тозалаш заводлари |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
8 |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Схемага тушунтиришлар
1. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан пахта толасини республика корхоналарига, хорижий харидорларга биржа савдолари ўтказиш воситасида сотиш бўйича биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома тузадилар.
2. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳар бир савдодан олдин "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига биржа савдоларига қўйиш учун тегишли типлар, навлар, класслар (Ўзбекистон "Сифат" марказининг Мувофиқлик сертификати билан ёки Инспекция далолатномаси билан тасдиқланган) ҳамда пахта толаси ҳажми тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади.
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ахборот эълон қилади.
4. Биржа савдоларида қатнашган сотувчи ва харидор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ўз шахсий ҳисоб рақамига кафолат сифатида тегишли равишда савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот суммасининг 2 фоизи миқдорида закалатни мажбурий тартибда депонентга қўяди.
5. Харидорнинг брокери ва сотувчининг брокери тузилган биржа битишувлари асосида биржа савдолари якунлари бўйича баённомага мувофиқ пахта толасининг олди-сотди шартномасини тузадилар.
6. Харидор маблағларни олди-сотди тўғрисидаги шартнома бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига ўтказади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП тўланган битишувлар реестрини сотувчига юборади, бу пахта толасини қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. Қабул қилиш-топшириш (юклаб жўнатиш) далолатномаси имзолангандан кейин Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП маблағларни сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
7. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.
8. Пахта тозалаш заводлари пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига (омборларига) юклаб жўнатади. Пахта толасининг контрактдаги ҳажми "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг нарядлари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси рамийлаштирилган ҳолда ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) пахта толасининг республика корхоналарига, хорижий харидорларга берилади (юклаб жўнатилади).
Масъулиятли сақлашдаги пахта толаси ҳажмининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг ёзма розилигисиз қайта расмийлаштирилишига ва терминаллар томонидан юклаб жўнатилишига йўл қўйилмайди.
Президентининг
2006 йил 29 августдаги
ПҚ-456-сон қарорига
5-ИЛОВА
Пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий
пахта терминалларида бирйўла сақлаш
ҲАЖМИ
|
|
|
|
(минг тонна) |
Т/р |
Терминал номи |
Минтақалар |
2006 йил 1 августдаги ҳолатига кўра терминалларда бирйўла сақлаш ҳажми |
Бирйўла сақлашга қўшимча топшириладиган ҳажмлар |
1. |
"Паруаз" очиқ акциядорлик жамияти |
Қорақалпоғистон Республикаси |
7,0 |
|
2. |
"Қорақалпоқ тола" масъулияти чекланган жамияти |
5,0 |
||
3. |
"Андижон тола" минтақавий пахта терминали |
Андижон вилояти |
30,7 |
10,0 |
4. |
"Бухара Транс Терминал" Ишлаб чиқариш-транспорт компанияси масъулияти чекланган жамияти |
Бухоро вилояти |
30,0 |
5,0 |
5. |
"Пахтакор тола базаси" масъулияти чекланган жамияти |
Жиззах вилояти |
10,5 |
|
6. |
"Олға" масъулияти чекланган жамияти |
10,0 |
||
7. |
"Нишон толаси" очиқ акциядорлик жамияти |
Қашқадарё вилояти |
12,0 |
|
8. |
"Қамаши тола" минтақавий пахта терминалининг шўъба корхонаси |
12,6 |
||
9. |
"Қарши-Тола" минтақавий пахта терминалининг шўъба корхонаси |
22,0 |
||
10. |
"Навоий тола" масъулияти чекланган жамияти |
Навоий вилояти |
7,0 |
|
11. |
"Интер тола" масъулияти чекланган жамияти |
Наманган вилояти |
35,0 |
|
12. |
"Самарқанд тола" масъулияти чекланган жамияти |
Самарқанд вилояти |
10,0 |
|
13. |
"Улуғбек-тола" масъулияти чекланган жамияти |
12,0 |
||
14. |
"Музрабод тола базаси" масъулияти чекланган жамияти |
Сурхондарё вилояти |
12,0 |
|
15. |
"Жарқўрғон тола базаси" масъулияти чекланган жамияти |
20,0 |
||
16. |
"Sirdaryo-Oqoltin Tola" масъулияти чекланган жамияти |
Сирдарё вилояти |
10,0 |
|
17. |
"Оқолтин пахта маҳсулотлари базаси" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси |
45,0 |
||
18. |
"Тошкент тола ёпиқ пахта терминали" масъулияти чекланган жамияти |
Тошкент вилояти |
35,0 |
10,0 |
19. |
"Фарғона тола базаси" масъулияти чекланган жамияти |
Фарғона вилояти |
10,0 |
|
20. |
"Қўқон тола базаси" масъулияти чекланган жамияти |
15,0 |
3,0 |
|
21. |
"Хоразм тола" масъулияти чекланган жамияти |
Хоразм вилояти |
12,5 |
|
22. |
"Урганч-тола" масъулияти чекланган жамияти |
10,0 |
||
Республика бўйича жами: |
372,8 |
28,0 |
Президентининг
2006 йил 29 августдаги
ПҚ-456-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толасини сотиш механизми тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й, 10-сон, 98-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 90-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 66-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори)" 2005 йил 29 декабрдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 67-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сон қарорининг 7-банди, 11-бандининг биринчи хатбоши ҳамда қарорга 5 ва 6-иловалар.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 359-модда.