Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2006 й. ПФ-3800-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
14.09.2006 й.
N ПФ-3800
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОН
ВА ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2006 йил 14 сентябрдаги
ПФ-3800-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармон ва қарорларига киритиладиган
ЎЗГАРТИШЛАР
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармони 2-бандидаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖга" сўзлари "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони:
3-бандида ва 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг минтақавий бўлинмалари" сўзлари "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандида ва 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ" сўзлари "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 375-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 520-модда