Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари Дастури (ЎзР Президентининг 09.11.2005 й. ПК-220-сон қарорига 2-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2005 йил 9 ноябрдаги
2-ИЛОВА
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
ДАСТУРИ
Т/р |
Тадбирлар номи |
Муддатлари |
Бажариш учун масъуллар |
ЮНЕСКО ИШТИРОКИДАГИ ТАДБИРЛАР
|
|||
1. |
"Марғилон шаҳрининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш |
2007 йил март |
Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси, Фанлар академияси, Бадиий академия, Фарғона вилоят ҳокимлиги |
2. |
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказиш |
2007 йил март |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги |
МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР
|
|||
3. |
Ўзбекистон тарихий музейида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, хорижий туристларга мўлжалланган Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил этиш |
2007 йил I чорак |
Фанлар академияси, "Ўзбекмузей" фонди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия |
4. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Марғилон шаҳрининг қадимий тарихи ва бугунги тараққиёт даражасини акс эттирувчи кўчма фотокўргазмалар ташкил этиш |
2007 йил давомида |
Бадиий академия, "Олтин мерос" фонди, "Амир Темур" фонди, "Тасвирий ойина" уюшмаси |
5. |
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган Ўзбекистон музейлари фестивалини ўтказиш |
2007 йил I чорак |
"Ўзбекмузей" фонди, Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия |
6. |
Марғилон шаҳри ҳунармандларининг кўрик танловларини ўтказиш |
2007 йил I чорак |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ҳунармандлар уюшмаси |
7. |
Марғилон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини очиб берувчи икки қисмли илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш |
2006 йил сентябрь |
"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги |
8. |
Фарғона вилоятининг туманларида фольклор-этнографик жамоалари концертларини ўтказиш |
2007 йил март-апрель |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
9. |
Вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида "Мумтоз наволар" мусиқа кечалари ўтказиш |
2007 йил апрель-май |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси |
ИЛМИЙ-ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
|
|||
10. |
Марғилон шаҳрида Яҳё Ғулом номидаги ўзбек давлатчилиги тарихи семинарининг Марғилон шаҳрининг тарихига бағишланган махсус йиғилишини ўтказиш |
2007 йил март-апрель |
Фанлар академияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона давлат университети |
11. |
Олий таълим муассасалари тарихчи олимлари иштирокида "Марғилон шаҳрининг ўтмиши, бугуни ва эртаси" мавзуида йиллик семинарлар ўтказиш |
2007 йил февраль-май |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
12. |
Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари учун Марғилон шаҳри тарихини ўрганиш ва тарғиб этишга йўналтирилган маданий-маърифий тадбирлар уюштириш |
2006-2007 йиллар давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР
|
|||
13. |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда Фарғона вилояти бўйича махсус туристик йўналиш ташкил этиш |
2006-2010 йиллар давомида |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, хусусий туристик фирмалар ассоциацияси |
14. |
Фарғона вилояти ўлкашунослик музейида Марғилон шаҳрининг тарихига оид махсус бўлинма ташкил этиш |
2006 йил сентябрь |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
15. |
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари, консуллик бўлимларида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган кечалар ўтказиш |
2006-2007 йиллар давомида |
Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси |
16. |
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган махсус почта маркаси ва конвертини чиқариш |
2006 йил III чорак |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
17. |
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган махсус рисола, альбомлар чоп этиш ва интернетда жойлаштириш |
2006 йил IV чорак |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона давлат университети |