Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2006 й. 218-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.10.2006 й.
N 218
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бошланғич разряднинг миқдорида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи тариф ставкаси Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 20 июндаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 26 октябрдаги
218-сон қарорига
1-ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
0 |
1,000 |
1 |
2,377 |
2 |
2,616 |
3 |
2,878 |
4 |
3,165 |
5 |
3,467 |
6 |
3,783 |
7 |
4,112 |
8 |
4,454 |
9 |
4,797 |
10 |
5,147 |
11 |
5,503 |
12 |
5,870 |
13 |
6,242 |
14 |
6,617 |
15 |
7,000 |
16 |
7,388 |
17 |
7,781 |
18 |
8,180 |
19 |
8,585 |
20 |
8,995 |
21 |
9,411 |
22 |
9,830 |
2006 йил 26 октябрдаги
218-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрдаги
276-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари
тиббиёт ва фармацевтика ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлашнинг
ТАРИФ СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
1 |
3,022 |
2 |
3.325 |
3 |
3,656 |
4 |
4,023 |
5 |
4,424 |
6 |
4,867 |
7 |
5,354 |
8 |
5,943 |
9 |
6,597 |
10 |
7,323 |
11 |
8,054" |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 428-модда.