Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.1997 й. 497-сон "Манама шаҳрида (Баҳрайн) Ўзбекистон Республикаси консуллигини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.11.1997 й.
N 497
МАНАМА ШАҲРИДА (БАҲРАЙН)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОНСУЛЛИГИНИ ОЧИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Баҳрайн Давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 29 майдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Баҳрайн Давлатининг Манама шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Консуллиги таъсис этилсин.
2. Консулликнинг штат жадвали ва 1997 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1997 йил учун Консуллик ходимлари сони 3 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 2 киши - дипломатик таркиб ходимлари, 1 киши - маъмурий-техник ходим.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги штатнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штат жадвалига мувофиқ Консулликнинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 1 ноябрдаги
497-сон қарорига
1-ИЛОВА
Манама шаҳридаги (Баҳрайн) Ўзбекистон
Республикаси Консуллигининг штат
ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
N |
Лавозим |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маоши (1700)га нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
1997 йил учун иш ҳақи фонди |
Дипломатик ходимлар таркиби: |
|||||
1. |
Консул |
1 |
75 % |
1275 |
15300 |
2. |
Учинчи котиб |
1 |
65 % |
1105 |
13260 |
Ҳаммаси |
2 |
2380 |
28560 |
||
Маъмурий-техник ходимлар таркиби: |
|||||
1. |
Катта бухгалтер |
1 |
65 % |
1105 |
13260 |
2. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (иш юритувчи котиба, ошпаз, ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон) соатбай ҳақ тўланади |
2200 |
26400 |
||
Ҳаммаси |
1 |
3305 |
39660 |
||
Жами |
3 |
5685 |
68220 |
1997 йил 1 ноябрдаги
497-сон қарорига
2-ИЛОВА
Манама шаҳридаги (Баҳрайн) Ўзбекистон Республикаси
Консуллигининг 1997 йил учун харажатлар
СМЕТАСИ
N |
Харажатлар моддалари номи |
1997 йил учун харажатлар сметаси |
|
АҚШ доллари |
сўм |
||
1. |
Иш ҳақи |
68220 |
|
2. |
Тиббий суғурта ёки тиббий ёрдам (иш ҳақи фондининг 10 фоизи) |
6822 |
|
3. |
Моддий-хўжалик харажатлари |
166503 |
|
шу жумладан: |
|||
а) хизмат биносини ва уй-жойларни ижарага олиш - 96000 * |
|||
б) Консуллик биносини ва уй-жойларни сақлаш харажатлари |
96000 |
||
в) телефон, факс, электрон почта ва тезкор алоқа учун абонент ҳақи тўлаш харажатлари |
15960 |
||
г) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари |
3600 |
||
д) тилларни ўрганиш, мвълумотнома адабиёт, даврий нашрларга обуна бўлиш |
3000 |
||
е) ходимларнинг болаларини мактабда ўқитиш (6 бола х 5000 доллар) |
30000 |
||
ж) вакиллик кийим-боши 601 доллар х 3 киши |
1803 |
||
4. |
Автотранспорт сотиб олиш ва ундан фойдаланиш харажатлари |
102662 |
|
шу жумладан: |
|||
а) автотранспорт сотиб олиш |
85000 |
||
б) автотранспортдан фойдаланиш |
17662 |
||
5. |
Асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
80670 |
|
а) Консуллик учун |
55220 |
||
б) ходимларнинг уй-жойлари учун |
25450 |
||
6. |
Хавфсизликни таъминлаш ва Консуллик биносининг муҳандислик ҳимояси |
6000 |
|
7. |
Хизмат сафарлари ва |
8875 |
|
хизмат билан боғлиқ сафарлар |
6405* |
1008 |
|
8. |
Жорий вакиллик харажатлари |
6000 |
|
9. |
Бошқа харажатлар (байроқлар, сувенирлар сотиб олиш) |
400 |
400000 |
10. |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
20000 |
|
Жами: |
446152 АҚШ доллари |
||
6405 АҚШ доллари* |
|||
421008 сўм |
-------------------------
Эслатма: * - маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлаш кунидаги курси бўйича сўмларда ажратилади.