Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1997 й. 581-сон "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.1997 й.
N 581
БУХОРО НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
ЗАВОДИ АТРОФИДА ЯШИЛ ВОҲА
БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Нефтни қайта ишлаш заводини ва Қоровулбозор туман марказини қум босишидан муҳофаза қилиш ҳамда ушбу минтақада экология вазиятини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ва Қоровулбозор туман марказига ёндош 18 минг гектар ерни ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ушбу ерлардаги автомобиль йўллари, новлар ва суғориш тармоқлари бўйлаб иҳота ўрмонзорлари, манзарали иҳота дарахтзорлари, кичик ўрмонлар ва кўчатзорлар барпо этиш ҳамда уларни парвариш қилиш бўйича ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун иловага мувофиқ маблағ ажратсин.
3. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари барпо этиш учун зарур бўлган техника, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминласин.
4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасининг техника ва транспорт воситаларини тузатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш, корхонани зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш юклансин.
5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси буюртманомаларига биноан, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари ва манзарали иҳота дарахтзорлари барпо этишга доир ишларни бажарувчи техника ва автомашиналарнинг узлуксиз ишлаши учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига минерал ўғитлар ва дарахтзорларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа ташкил этишни 2000 йилгача ҳар йили Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритишни ва Давлат ўрмон қўмитасига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 31 декабрдаги
581-сон қарорига
ИЛОВА
Қоровулбозор тумани "Нефтчи" ўрмон
хўжалигининг штатлари
ЖАДВАЛИ
Лавозимлар номи |
Сони |
Тариф разрядлари |
Тариф ставкаси |
Ойлик иш ҳақи сўм |
|||
маош
|
15 %ли устама |
50 % туман устамаси |
ҳаммаси |
||||
Директор |
1 |
11 |
4,029 |
3022 |
453 |
1511 |
5186 |
Бош ўрмонбеги |
1 |
10 |
3,768 |
2826 |
424 |
1413 |
4663 |
Ўрмон муҳофазаси ва ҳимоя муҳандиси |
1 |
7 |
3,012 |
2259 |
339 |
1129 |
3727 |
Ўрмон дарахтлари етиштириш муҳандиси |
1 |
6 |
2,769 |
2077 |
312 |
1038 |
3427 |
Бош иқтисодчи |
1 |
9 |
3,512 |
2634 |
395 |
1317 |
4346 |
Бош бухгалтер |
1 |
10 |
3,768 |
2826 |
424 |
1413 |
4663 |
Ҳисобчи-кассир |
I |
6 |
2,769 |
2077 |
312 |
1038 |
3427 |
Инспектор-машинкада ёзувчи |
1 |
2 |
2,107 |
1580 |
237 |
790 |
2607 |
Хўжалик мудири |
1 |
4 |
2,316 |
1737 |
260 |
868 |
2865 |
|
1 |
1
|
1,0 |
750 |
113 |
375 |
1238 |
Қоровул |
2 |
1 |
1,74 |
1305 |
196 |
652 |
2153/ 4306 |
Механик |
1 |
6 |
2,769 |
2077 |
312 |
1038 |
3427 |
Бошқарув аппарати жами: |
13 |
30306 |
|||||
Ишлаб чиқариш ходимлари: |
|||||||
Ўрмон устаси |
1 |
5 |
2,539 |
1904 |
285 |
952 |
3141 |
Ўрмон назоратчилари |
4 |
8 |
3,26 |
2445 |
367 |
1222 |
4034/ 16136 |
Енгил автотранспорт ҳайдовчиси |
1 |
2 |
1436 |
215 |
718 |
2369 |
|
Жами: |
6 |
20967 |
|||||
Ҳаммаси |
19 |
51273 |