Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.1998 й. 312-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.07.1998 й.
N 312
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1998 йил 24 июлдаги
312-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиладиган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 2-сон, 3-модда; 1996 й., 4-сон, 12-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисида Низом"нинг 1-бўлими 2-бандидаги иккинчи-олтинчи хат бошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"саноатда - 40 кишигача ишловчиси бўлган;
қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида - 20 кишигача ишповчиси бўлган;
фан соҳасида, илмий хмзмат кўрсатишда, чакана савдода ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - 10 кишигача.
Кичик корхоналар жумласига, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 10 кишигачани, савдо, хизматлар кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - 5 кишигачани ташкил қиладиган микрофирмалар ҳам киради".
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 7, 28-модда.