Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 17.11.2006 й. 355-сон "Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.12.2006 й. 1646-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2006 й.
N 1646
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
17.11.2006 й.
N 355
БУЙРУҒИ
Давлат органлари ахборот тизимларини
ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 31 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги 256-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. "Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги Бош директори А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 519-модда.