Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2007 й. 5-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2007 й.

N 5


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

МУРУВВАТ ЁРДАМИ ЮКЛАРИНИ ВА ТЕХНИК

КЎМАКЛАШИШ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2005 ЙИЛ 15 НОЯБРДАГИ 251-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш

механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини

амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

б) 2-илованинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Мазкур Низомнинг амал қилиши улар учун қонун ҳужжатларида амалга ошириш ва мониторинг олиб боришнинг алоҳида тартиби белгиланган лойиҳаларга татбиқ этилмайди".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 11-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 1, 3-модда.