Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2007 й. ПҚ-571-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2007 й.

N ПҚ-571



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:


1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатларнинг транспортда жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлиги тўғрисида 2004 йилнинг 15 сентябрида Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган халқаро шартномадан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 27-модда.