Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1993 й. 227-сон "Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
17.05.1993 й.
ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов