Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1993 й. 470-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари тўғрисида 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон қарорига қўшимчалар киритиш tўғpиcидa"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
21.09.1993 й.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ
БОЖИ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА 1993 ЙИЛ 26
АПРЕЛДАГИ 192-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ TЎҒPИCИДA
Қишлоқда тадбиркорликни ва мулкчиликнинг янги шаклларини, шунингдек деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантиришга, шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрепдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 3-банди қўйидаги мазмундаги "ф" кичик банди билан тўлдирилсин:
"ф" деҳқон (фермер) хўжаликларининг шахсий ёрдамчи хўжалмклар эгаларининг, қишлоқ хўжалиги ижарачиларининг ва кооперативларининг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича кичик, шу жумладан хусусий корхоналар вa фирмаларнинг мол-мулкиии гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштирганлик учун мол-мулк қийматининг 0,5 фоизи".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов