Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 22.02.2007 й. 35-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2007 й. 1284-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2007 й.

N 1284-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.02.2007 й.

N 35-мҳ

БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2007 йил 4 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январгача бўлган даврда пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган маблағлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базадан чиқарилиши белгиланган. Мазкур имтиёз учун белгиланган муддат ўтганлигини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 30 октябрда 1284-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг "Пудрат қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга йўналтириладиган маблағларини даромад (фойда) солиғи базасидан камайтириш бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 14 октябрдаги 117, 2003-70 ва 5-сон қарори давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                  Ф. Отахонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 81-модда.