Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1993 й. 612-сон "Парвозларда қатнашувчи учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларни давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.12.1993 й.
N 612
ПАРВОЗЛАРДА ҚАТНАШУВЧИ УЧУВЧИЛАР ВА
ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР
СИРАСИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ
МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА
CУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ
МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
"Суғурта тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Парвозларда қатнашувчи учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғуртаси 1994 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
2. Парвозларда қатнашувчи учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пуллари:
учувчилар сирасига кирувчи шахсларучун - энг кам иш ҳақининг 80 баравари миқдорида;
техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахслар учун - энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида белгилансин.
Тўловлар суммаси учувчилар таркибига кирувчи шахслар учун амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 40 фоизи, техника хизмати кўрсатувчb ходимлар сирасига кирувчи шахслар учун - 20 фоизи миқдорида бир йилда бир марта белгиланади.
3. Учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат суғурта бош бошқармасига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда Учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси қоидаларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, концернлар, корпорацияларга етказсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов