Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1994 й. 151-сон "Ўзбекистон - Тожикистон" ҳамдўстлик уюшмасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҲАМДЎСТЛИК УЮШМАСИНИНГ
НИЗОМИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Тожикистон" Ҳамдўстлик Уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги 22-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон-Тожикистон" ҳамдўстлик Уюшмасининг Низоми тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Уюшма раиси А. Ҳамидовга Уюшма Низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков