Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тижорат банкларида қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.12.2004 й. 1431-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 27.11.2004 й. 25/5-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 17 декабрда 1431-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 27 ноябрдаги

25/5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларида қимматбаҳо металлар,

тошлар ва тангаларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (кейинчалик матнда - МҲХС) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида (кейинчалик матнда - банклар) қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



II. ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур Низомнинг мақсадларида қуйидаги терминлардан фойдаланилади:


соф сотиш қиймати - сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган, баҳоланган харажатлар чегириб ташланган ҳолда ҳисобланган сотиш баҳосидир;


баланс қиймат  - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси чегириб ташланган ҳақ

...