Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1994 й. 229-сон "Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Халқаро дастурининг асосий қоидаларига мувофиқ ҳамда наркотик моддаларга қарши кураш олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш ва Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилсин.
2. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом ва комиссиянинг таркиби 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари наркотик моддалар устида назорат қилиш бўйича минтақа комиссияларини ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига юклатилган вазифаларни ҳал этишда унга ёрдам кўрсатсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов