Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.1994 й. 496-сон "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ХИЗМАТЧИЛАРИГА ВА УЛАРНИНГ
ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ҚЎШИМЧА
ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
Ватанни ҳимоя қилиш ишининг нуфузини ошириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий бурчни виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб муддатли хизмат ҳарбий хизматларнинг ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий ва махсус ўқув юртлари курсантларининг ҳар ойлик пул таъминоти ўртача уч баравар оширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 10, 47-модда.