Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.1994 й. 540-сон "Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.1994 й.

N 540



МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИНГ ИЧКИ ЭРКИН

МУОМАЛАДА БЎЛИШИ УЧУН РЕСУРСЛАРНИ

КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Валюта бозорини шакллантириш учун ресурс имкониятларини кенгайтириш ва миллий валюта - сўмнинг ички эркин муомалада бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қайд этиб ўтилган маблағларни ҳамда қўшимча валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида савдолар ўтказишга ва унинг асосида Марказий банкнинг тегишли патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга сўмлар эркин муомаладаги валютага белгиланган тартибда алмаштириб берилишини таъминлашга йўналтириш тавсия қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, вакил қилинган тижорат банклари биржа савдоларига қўйиладиган эркин муомаладаги валюта миқдорларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вакил қилинган тижорат банклари фуқароларнинг сўмларни ЭМВга узлуксиз алмаштириши учун ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг валюта билан зарур миқдорларда таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 9-бандининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан валюта маблағлари сотиб олинишига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов