Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1994 й. 573-сон "Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюросини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ИНТЕРПОЛНИНГ МИЛЛИЙ МАРКАЗИЙ
БЮРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га кириши муносабати билан ва бу халқаро ташкилотнинг Устави талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ички ишлар вазирлигининг тузилмасида мустақил бошқарма ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси ташкил этилсин ва унинг штатдаги ходимлари сони 20 нафардан иборат этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси тузилмаси ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (1 ва 2-иловалар).
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси юридик шахс ҳисобланади, Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти рамзи тасвирланган муҳрга ҳамда ҳисоб-китоб счётига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб счётига эга бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг штатдаги ходимлари сони кўпайганлиги муносабати билан уни маблағ билан таъминласин ҳамда 1995 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг Интерполга аъзолик бадалларини тўлаш учун ва Интерполнинг Миллий марказий бюроси фаолият кўрсатиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Республика валюта фонди ҳисобидан чет эл валютасида зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1994 йил 29 ноябрдаги
573 - сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг
Миллий марказий бюроси
Бошлиқ
Бошлиқ ўринбосари, айни пайтда бўлим бошлиғи
Ахборотларни тезкорлик билан ишлаш бўлими
Умумжиноий жиноятлар ва халқаро қидирув бўлими
Компьютерда ҳисобга олиш ва техник таъминот гуруҳи
Молиявий таъминот гуруҳи
Канцелярия