Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.1994 й. 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:
18-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (раис) ва унинг ўринбосарлари лавозимлари бўйича, шунингдек, Вазирликнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари кирадилар:
Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг бошлиғи;
Жиноят-қидирув Бош бошқармасининг бошлиғи;
Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармасининг бошлиғи;
Тергов бошқармасининг бошлиғи;
Ички қўшинлар бошқармасининг бошлиғи;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири;
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи".
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзолари тўғрисида" 1990 йил 18 октябрдаги 337-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов