Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.1994 й. 603-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ФУҚАРОЛАРГА
ҚАРАШЛИ МОЛ-МУЛКНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ
СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА" 1993 ЙИЛ 23 ДЕКАБРДАГИ
609-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ҲАҚИДА
Фуқаролик мулкий манфаатларини моддий жиҳатдан янада тўлароқ ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2-банддаги "пулининг ҳар 100 "сўм-купонидан" сўзлари "пулидан фоизлар ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
1 ва 2-иловалар* янги таҳририда баён қилинсин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда фуқароларга қарашли мол-мулкни суғурта қилиш бўйича ҳисобга олиш, тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда суғурта тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Мазкур қарор 1995 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 12, 55-модда.