Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1994 й. 133-сон "Ҳиндистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.03.1994 й.
N 133
ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 18 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳиндистон Республикасининг Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонани ходимлар билан бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов