Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2001 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.03.2001 й.
N 107
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги Низомга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
4-банднинг олтинчи хат боши "шунингдек, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектларнинг барқарор ишлашини, террорчилик ҳаракатлари оқибатларининг тугатилишини" сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банднинг иккинчи хат боши "ҳалокатлар" сўзидан сўнг "террорчилик ҳаракатлари" сўзлари қўшилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2001 й., 5-сон