Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (Ўзстандарт) 21.05.2007 й. 246-сон "Шартномаларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларини аккредитация қилиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.06.2007 й. 481-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.06.2007 й.
N 481-3
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ (ЎЗСТАНДАРТ)
21.05.2007 й.
N 246
БУЙРУҒИ
Шартномаларни мустақил экспертиза қилувчи
ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан
олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг
фирмаларини аккредитация қилиш тартибига
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2007 йил 29 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 235-сонли Қарорига асосан БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази томонидан 1998 йил 19 августда АН-150/5-сонли қарори билан тасдиқланган (1998 йил 25 августда 481-рақам билан рўйхатга олинган) Шартномаларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларини аккредитация қилиш Тартибига иловага* асосан ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйҳатига олинган вақтдан бошлаб, 10 кун ўтганидан сўнг кучга киради.
“Ўзстандарт” агентлиги
Бош директори в.б А. Абдувалиев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 267-модда.