Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.1995 й. 234-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВАЗИРЛИГИНИНГ ЭКСПЕРТИЗА ХИЗМАТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Суд экспертизаси соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг илмий даражасини ва асосланганлигини ошириш, мустақил экспертиза хизматини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. X. Сулаймонова номидаги Тошкент суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг X. Сулаймонова номидаги республика илмий-тадқиқот криминалистика марказига айлантирилсин. Марказга суд экспертизаси масалалари бўйича илмий-услубий ва мувофиқлаштирувчи орган вазифаси юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
умумий фойдаланишдаги автохўжаликлардан хизмат енгил автомашиналари ёллаш учун зарур маблағлар ажратсин;
1996 йил бюджети лойиҳасида, тузилган контрактларни ҳисобга олган ҳолда, замонавий даражада экспертизалар ўтказиш ва илмий тадқиқотларни бажариш мақсадида махсус асбоб-анжомлар сотиб олиш учун криминалистика марказига валюта маблағлари ажратишни назарда тутсин.
4. Криминалистика маркази ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларига тенглаштирилсин. Марказда ишлайдиган экспертларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорига 4-иловага мувофиқ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан узоқ йил ишлаганлик учун лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш татбиқ этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1995 йил 22 июндаги
234-сон қарорига
ИЛОВА
Республика криминалистика маркази ходимларининг
тариф разрядлари ва ставка (оклад)лари
Лавозимлар номи |
Тариф разряди |
1995 йил 1 мартдан тариф ставкаси |
Марказ бошлиғи |
21 |
1119 |
Марказ бошлиғининг ўринбосари |
20 |
1053 |
Лаборатория, бўлим, вилоятлараро филиал (бўлим) мудири, илмий котиб |
17 |
888 |
Бош мутахассис |
16 |
840 |
Етакчи мутахассис, катта илмий ходим (фан доктори ёки фан номзоди) |
15 |
798 |
1-тоифали мутахассис, илмий даражага эга бўлмаган катта илмий ходим |
14 |
762 |
2-тоифали мутахассис, илмий ходим |
13 |
726 |
Тоифасиз мутахассис, кичик илмий ходим |
12 |
696 |
Бош бухгалтер |
14 |
762 |
Кассир |
6 |
534 |
Кадрлар бўлимининг катта инспектори |
8 |
582 |
Канцелярия мудири |
8 |
582 |
Кутубхона мудири |
8 |
582 |
Олий маълумотли катта лаборант, катта инспектор |
9 |
609 |
Олий маълумотсиз катта лаборант, инспектор |
7 |
558 |
Экспедитор |
3 |
480 |
Архивариус |
3 |
480 |
Инженер |
6 |
534 |
Суратга олиш лабораторияси мудири |
10 |
636 |
Суратхона лаборанти |
4 |
495 |
Машинистка (тоифасиз мутахассис) |
3 |
480 |