Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1995 й. 243-сон "Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари, ёш ўт ўчирувчилар дружиналари, ўт ўчириш-техника комиссиялари тўғрисидаги низомларни иасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИ,
ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИ, ЎТ
ЎЧИРИШ-ТЕХНИКА КОМИССИЯЛАРИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Муҳандис-техник ходимлар, ишчилар, хизматчилар, ўқувчиларни ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин-профилактика чора-тадбирларини ўтказиш ишига кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ;
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисидаги Низом (1-илова);
Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисидаги Низом (2-илова);
Ўт ўчириш-техника комиссиялари тўғрисидаги Низом (3-илова).
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
ЎзССР Министрлар Советининг "ЎзССР вазирликлари ва идоралари саноат корхоналарида ўт ўчириш-ишлаб чиқариш командалари ташкил этиш тўғрисида" 1953 йил 27 октябрдаги 1775-сон қарори;
ЎзССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идоралари саноат корхоналари ва бошқа объектларида кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этиш тўғрисида" 1954 йил 25 мартдаги 354-сон қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов