Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат солиқ қўмитасининг 2007-44-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 17-8/1985-сон "Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.07.2007 й. Қарори (АВ томонидан 13.08.2007 й. 1702-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2007 й.

N 1702

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.07.2007 й.

N 2007-44

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА

АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

04.07.2007 й.

N 17-8/1985

ҚАРОРИ



Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини

электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини

таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг

иштирокчилари учун йўриқномани

тасдиқлаш тўғрисида


(2007 йил 23 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида", "Электрон рақамли имзо тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги "Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 157-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори

    

А. Арипов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 349-модда.