Марказий банк Бошқарувининг 08.09.2007 й. 23/1-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.10.2007 й. 1728-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.10.2007 й.
N 1728
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
08.09.2007 й.
N 23/1
ҚАРОРИ
Микрокредит ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги
(2007 йил 22 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида" ва "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунларига асосан Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқнома" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Марказий банк Раиси ўринбосари М.Ё. Эшматов зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 426-модда.