Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2007 й. 227-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 25 октябрдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларининг аттестациядан ўтказиладиган лавозимлари рўйхатини белгилайди.
2. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланади.
Аттестация таркибига соғлиқни сақлаш вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари киради.
Аттестация комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар аттестация комиссияси таркибига киритилади.
3. Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриш, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
ФАОЛИЯТИ
5. Аттестация комиссиясини раис бошқаради. Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда аттестация комиссиясини аттестация комиссияси раисининг ўринбосари бошқаради.
6. Аттестация комиссияси раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.
7. Аттестация комиссияси фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилади. Котибият таркиби аттестация комиссияси қарори билан тасдиқланади. Котибиятни аттестация комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
8. Аттестация комиссияси котибияти:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
аттестация комиссияси фаолияти бўйича буйруқлар ва фармойишлар лойиҳаларини тайёрлайди;
аттестациядан ўтказиладиганларнинг шахсий йиғмажилдларини шакллантиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг аттестацияга тааллуқли буйруқлари ва фармойишларини аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиганларга етказади.
9. Аттестация комиссияси аъзолари аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиганлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
10. Комиссия мажлислари аттестация комиссияси раиси тасдиқлаган жадвал бўйича, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
III. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН
ШАХСЛАР ВА УНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ
11. Соғлиқни сақлаш тизимининг аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлари лавозимлари рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган. Аттестация ҳар йили ўтказилади.
12. Ўриндошлик шартларида ишлаётган ходимлар аттестациядан умумий асосларда ўтказилади.
Қуйидагилар:
тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;
ҳомиладор аёллар, шунингдек болани уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққандан сўнг бир йилдан кейин йўл қўйилади.
IV. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАЛАБЛАРИ
13. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказилиш кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.
14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
маълумотнома;
маълумоти ва илмий унвони тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;
малака ошириш тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;
ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;
маълумотнома-тавсифномалар:
республика даражасидаги раҳбарлар учун - Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекциясидан;
вилоят даражасидаги раҳбарлар учун - Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисидан ёки вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан;
туман даражасидаги раҳбарлар учун - Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиридан, вилоят (Тошкент шаҳар) соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан.
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.
15. Аттестациядан ўтказиш талаблари қуйидагилар тўғрисидаги холисона баҳодан иборат бўлади:
раҳбарларнинг касбий сифатлари ва уларнинг ўзи бошқараётган ташкилотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича фаолиятининг якуний натижалари;
лавозим вазифалари, режалар ва дастурларга мувофиқ раҳбар фаолиятининг аниқ натижалари;
тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
тиббиёт кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;
моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;
илғор ахборот технологияларининг, замонавий илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг даволаш жараёнига жорий этилиши;
даволаш жараёнининг таълим ва илм-фан билан интеграциясини ривожлантириш;
амалдаги қонун ҳужжатлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалик;
халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши.
V. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
16. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилаётган ходим иштирокида ўтказилади.
Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестациядан ўтишлари керак.
Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестациядан ўтказилувчининг эгаллаб турган лавозимига муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
17. Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни (материалларни) кўриб чиқади, шундан кейин аттестацияни ўтказади.
18. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:
аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;
аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилади ва унинг натижалари муҳокама қилинади.
21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
22. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:
эгаллаб турган лавозимига муносиб;
6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказган ҳолда, аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига муносиб;
эгаллаб турган лавозимига муносиб эмас.
23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчига берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича ходим фаолиятига берилган баҳо, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида (ушбу Низомга 2-илова) акс эттирилади.
Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
24. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади (ушбу Низомга 3-илова).
25. Аттестация натижаларига кўра, ўн иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи чиқарилади.
26. Аттестация натижалари бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиб эмас деб эътироф этилган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
27. Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.
БЎЙИЧА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
28. Аттестация натижалари бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
1-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш тизимининг аттестациядан
ўтказиладиган раҳбар ходимлари лавозимлари
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари
Вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари
Вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари
Вилоятлар тиббий диагностика марказларининг бош врачлари
Туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмаларининг бош врачлари
Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг директори ва унинг ўринбосарлари
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалларининг директорлари
Республика даволаш-профилактика муассасаларининг бош врачлари
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг раҳбарлари
Илмий-тадқиқот институтларининг директорлари
Олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари клиникаларининг бош врачлари
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
ОИТСга қарши курашиш Республика марказининг директори
Республика тиббиёт марказлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари
2-ИЛОВА
Аттестация варақаси
1. Фамилияси, исми, отасининг исми ______________________________
2. Туғилган йили (санаси) ________________________________________
3. Маълумоти ___________________________________________________
(қачон, қайси ОЎЮни, факультетни тугатган)
4. Мутахассислиги _______________________________________________
(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)
5. Илмий даражаси, унвони _______________________________________
6. Малакасини ошириш:__________________________________________
________________________________________________________________
7. Эгаллаб турган лавозими: ______________________________________
________________________________________________________________
8. Умумий стажи ____, шу жумладан, раҳбарлик лавозимида _________
9. Бошқа маълумотлар: __________________________________________
________________________________________________________________
10. Аттестациядан ўтувчига берилган саволлар ва унинг жавоблари: __
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
11. Аттестациядан ўтувчининг эътирозлари ва таклифлари: __________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
12. Аттестациядан ўтувчи фаолиятининг баҳоси: ___________________
________________________________________________________________
13. Овоз бериш натижалари: ёқлаганлар __________ қаршилар _______
бетарафлар ___________.
14. Аттестация комиссиясининг тавсиялари: ________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
15. Аттестация ўтказилган сана: _________________________________
16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор _______________
________________________________________________________________
Аттестация комиссияси раиси _________________________
Аттестация комиссияси
раисининг ўринбосари _________________________
Аттестация комиссияси котиби _________________________
Аттестация комиссияси аъзолари _________________________
_________________________
_________________________
_________________________
Аттестация варақаси билан танишдим: ____________________________
(сана ва аттестациядан ўтувчининг имзоси)
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш комиссиясининг
-сон протоколи
Тошкент шаҳри 200__ йил "__" ___________
Аттестация комиссияси раиси Ф.И.О.
Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари Ф.И.О.
Аттестация комиссияси котиби Ф.И.О.
Аттестация комиссияси аъзолари:
Аттестация комиссияси 200__ йил "__"_____даги мажлис якунлари бўйича
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Т/р |
Фамилияси, исми, отасининг исми |
Ташки- лот ёки муассаса |
Илмий даражаси, унвони, тоифаси |
Лавозими |
Аттестация комиссиясининг хулосаси |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Аттестация комиссияси раиси ____________________________
Аттестация комиссияси котиби ____________________________
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 432-модда.