Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2007 й. ПҚ-718-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2007 й.

N ПҚ-718



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СУҒОРИЛАДИГАН

ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ

ЯХШИЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда мелиорация ишларини молиялаштиришнинг принципиал янги механизмини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти ташкил этилсин.

Қуйидагилар:

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбарига зарур ҳолларда ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.

2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментига:

Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган, лойиҳа-қурилиш ҳужжатлари тегишли равишда экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаётган ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ҳар қандай ишларни тўхтатиб қўйиш;

магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда амалга оширилаётган реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назорат олиб бориш;

бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини олиб боришни тизимли асосда амалга ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси, 29-уйга жойлаштирилсин.

4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳукумат алоқаси ва шаҳар алоқаси воситалари билан таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 31 октябрдаги

ПҚ-718-сон қарорига

2-ИЛОВА


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши

ТАРКИБИ

       

З.Т. Мирзаев

-

Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси

Б.А. Ходжаев

-

Молия вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари


Г.К. Саидова

-

Иқтисодиёт вазири


А.Х. Абдуллаев

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Б.Т. Қўчқоров

-

Давлат экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси


И.Б. Тўрамуратов

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

А.А. Юлдашев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


М.М. Мирзаев

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

Б.Т. Юсупов

-

қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.Р. Хашимов

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


А.А. Усманов

-

Адлия вазирининг ўринбосари


В.Е. Чуб

-

"Ўзгидромет" марказининг бош директори


М.Ф. Нажимов

-

"Ўзсувлойиҳа" АЖнинг ижро этувчи директори


Б.К. Рўзибоев

-

"UZGIP" МЧЖ директори


И.Э. Махмудов

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчи

Лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Кенгаш котиби.


     

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки мазкур вазифаларни бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 444-модда.