Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2007 й. ПҚ-719-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2007 й.

N ПҚ-719



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидагилар:

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган мигрант ишчилар ва Ўзбекистон Республикасидаги Россия Федерацияси фуқаролари бўлган мигрант ишчиларнинг меҳнат фаолияти ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган реадмиссия ҳақидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида реадмиссия тўғрисидаги Битимни амалга ошириш учун ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 445-модда.