Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.1992 й. ПФ-517-сон "Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
22.12.1992 й.
N ПФ-517
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎҚУВЧИЛАРИ
ВА ТАЛАБАЛАРИНИНГ ҲАР ЙИЛГИ
ҚИШКИ ТАЪТИЛИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон ЎзР Президентининг 31.08.2022 й. ПФ-214-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган
1. Тугайдиган йилнинг охирги тўрт куни ва янги йилнинг биринчи ўн кунлиги даврида Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишқи таътилини ўтказиш тўғрисида Халқ таълими вазирлиги билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.
2. Ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
қишки таътилни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан зарур чораларни кўрсинлар;
кундузги бўлим талабалари ва ўқувчиларининг доимий истиқомат жойига бориб келишларига ёрдам берсинлар;
таътил даврида мактаблар ва олий ўқув юртларининг педагогика соҳасидаги имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминласинлар, ўқувчилар ва талабалар билан ишлашнинг дарсдан ташқари фаол усулларини, шунингдек педагог ходимлар малакасини оширишни, олий ўқув юртининг соҳасига мувофиқ турли маслаҳат ёрдами беришни анзарда тутсинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари педагог жамоалар билан биргаликда қишки таътил даврида ёшлар учун жонажон ўлкани, унинг ғоят бой ва тарихий меросини, маданияти ва миллий анъаналарини ўрганишни кўзда тутувчи тадбирларни ташкил қилсинлар.
4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўрта Осиё йўли бошқармаси қишқи таътил даврида ўқув юртларининг буюртмаларига биноан кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига йўл ҳақи чипталарини 50 фоизли чегирма билан сотишни таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов