Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 02-8/3191-сон, Мудофаа вазирлигининг 16-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 133-сон, Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат алоқаси хизматининг 9-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 207-сон, Ички ишлар вазирлигининг 18-сон "Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.10.2007 й. Қарори (АВ томонидан 27.11.2007 й. 1743-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.11.2007 й.
N 1743
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 31.10.2007 й. N 02-8/3191 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.10.2007 й. N 16 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ 31.10.2007 й. N 133 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУКУМАТ АЛОҚАСИ ХИЗМАТИНИНГ 31.10.2007 й. N 9 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.10.2007 й. N 207 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.10.2007 й. N 18 |
ҚАРОРИ
Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар
тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш,
улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 7 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-589-сон Қарорининг 4-бандига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинган фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу қарор бажарилишининг назоратини ўз зиммамизда қолдирамиз.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори
|
А. Арипов |
Мудофаа вазири
|
Р. Мирзаев |
Миллий хавфсизлик хизмати раиси
|
Р. Иноятов |
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати бошлиғи
|
Т. Асланов |
Фавқулодда вазиятлар вазири
|
К. Бердиев |
Ички ишлар вазири |
Б. Матлюбов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 492-модда.