Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2007 й. 254-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 02.11.2000 й. 424-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2007 й.

N 254



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚНИ

ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ

2 НОЯБРДАГИ 424-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари

учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер

хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил";

б) 1-илова 9-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва фоизларни лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил мобайнида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари - 10 йилгача муддатда, қолган лизинг олувчилар - 7 йил мобайнида) тўлайдилар".


2. Ушбу қарор 2008 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 517-модда.