Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2008 й. 22-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.02.2008 й.
N 22
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ПАХТА ТОЛАСИНИ
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ
КОРХОНАЛАРГА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2005 ЙИЛ 19 ОКТЯБРДАГИ 232-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига
сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасининг улгуржи сотиш нархида қўшилган қиймат солиғи суммасини счёт-фактураларда ажратиб кўрсатган ҳолда сотилади".
2. Ушбу қарор 2008 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 27-модда.