Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.02.2008 й. 1772-сон билан рўйхатга олинган 08.02.2008 й. МВ 13-сон, ДСҚ 2008-10-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2008 йил 21 февралда 1772-сон
билан рўйхатга олинган
Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитасининг
2008 йил 8 февралдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб
чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
реализация қилиш баҳоси - цементни қопларга қадоқлаш ҳаражатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда цементни реализация қилишда амалга ошириладиган контракт баҳо;
ҳисоб-китоб баҳоси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган цементнинг баҳолар даражаси;
қўшимча фойда - ҳисоб-китоб баҳоси билан реализация қилиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ.
2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, цемент ишлаб чиқаришни амалга оширадиган юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
3. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
4. Қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
5. Қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база қўшимча фойда солиғи суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилди.
6. Қўшимча фойда суммаси қўшимча фойда суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базани камайтиради.
7. Қўшимча фойда солиғи қуйидаги ставкалар бўйича тўланади:
Цементнинг маркаси ва тури * |
Солиқ солинадиган база |
Солиқ ставкаси |
шлакопортландли-цемент, сульфатга чидамли, тампонажли, ПЦ400 ДО |
1 тоннаси учун 75 000 сўмдан ортиқ |
75 фоиз |
қолган маркалар |
1 тоннаси учун 60 000 сўмдан ортиқ |
VI. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ
8. Солиқ даври календарь йил ҳисобланади.
9. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ
ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта - сўмда ўтказилади.
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида махсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
14. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағининг дебети;
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг кредити";
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити.
15. Қўшимча фойда солиғини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
16. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган, қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган "Қўшимча фойда солиғи" 251-сатрида кўрсатилади.
IX. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ
ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ
17. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
18. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
ИЛОВА
Юридик шахс
штампи
|
|
|
||||||||||||
|
Туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига |
|||||||||||||
|
|
|
||||||||||||
Солиқ тўловчи |
|
|
||||||||||||
|
(корхона, ташкилотнинг тўлиқ номи) |
|
||||||||||||
|
|
|
||||||||||||
СТИР |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Телефон _________________________
Тўловчи манзили ________________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами ________________________________________ -сон
(банк муассасаси номи, коди)
Цементга қўшимча фойда солиғи
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ўлчов бирлиги |
Суммаси |
||
Ҳаммаси |
шлакопортландли -цемент, сульфатга чидамли, тампонажли, ПЦ400 ДО |
Қолган маркалар |
|||
Реализация қилинган цемент ҳажми |
010 |
тонна |
|||
Цементни қопларга қадоқлаш ҳаражатлари (қоплар қиймати қўшилган холда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси |
020 |
минг сўм |
|||
Реализация қилинган цементнинг 1 тоннаси учун ўртача баҳо (020-сатр / 010-сатр) х 1000 |
030 |
сўм |
|||
1 тонна цементнинг ҳисоб-китоб баҳоси |
040 |
сўм |
х |
75 000 |
60 000 |
Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (030-сатр - 040-сатр) х 010-сатр) /1000 |
050 |
минг сўм |
|||
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ставкада ___фоиз: (050-сатр х ___%) |
060 |
минг сўм |
|||
Солиқ солинадиган база (050-сатр - 060-сатр) |
070 |
минг сўм |
|||
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси |
080 |
% |
х |
||
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр) |
090 |
минг сўм |
|||
Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси |
100 |
минг сўм |
|||
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр - 090-сатр)* |
110 |
минг сўм |
*) Изоҳ: Корхона ихтиёрида қолган сумма, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида: балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг 020-сатри; балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг 010-сатри камаяди.
Раҳбар ______________ ___________________________________
(имзоси) (Ф.И.Ш.)
Бош бухгалтер ______________ ___________________________________
(имзоси) (Ф.И.Ш.)
200___ йил "___"_____________ М.Ў.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 48-модда.